Томас Мюллер 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг мухлислардан узр сўради
Германия кубоги 1/16 финал босқичида "Бавария" Мюнхенгладбахнинг "Боруссия"сидан 0:5 ҳисобидаги қақшатқич мағлубият қабул қилиб олди.
Ўйиндан кейин "қизиллар" етакчиси Томас Мюллер жамоа мухлисларидан кечирим сўради: "Биз моторимизни ишга тушира олмадик. Мухлислар ва "Боруссия"дан узр сўраш қолди, холос. Нойердан ташқари ҳаммамиз даҳшатли даражада ёмон ўйнадик.
Ҳеч қачон бундан туйғуни ҳис қилмаганман. Буни ҳазм қилиш қийин. Бугунги мағлубиятни унутишимиз лозим. Чунки бизни шанба куни "Унион"га қарши ўйин кутиб турибди",-деди германиялик футболчи.
Мюнхенликлар Бундеслига 9-туридан сўнг 22 очко билан пешқадамлик қилиб келмоқда.
Фикрлар