Томас Мюллер Германия кубогида олдинги рекордни такрорлади

“Бавария” ҳужумчиси Томас Мюллер Германия кубогида рекордни такрорлади.

"Аугсбург"га қарши ўйинда (5:2) германиялик футболчи 80-дақиқада Жамол Мусиала ўрнига майдонга тушди. Ушбу баҳс 33 ёшли Томас учун фаолиятидаги Германия кубогидаги 52-ғалабали ўйин бўлди. Собиқ футболчи Мирослав Вотава ҳам ўз вақтида шундай натижага эриша олган эди.

Маълумот ўрнида, учрашувнинг 91-дақиқасида Томас Мюллер Алфонсо Дэвисга голли узатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!