Томас Тухель АПЛга қайтиши мумкин

Германиялик маҳоратли мураббий Томас Тухель АПЛда иш бошлаши мумкин.

"Evening Standard" нашри маълумотларига кўра, "Тоттенхэм" уни Англияга қайтармоқчи. Лондонликлар сўнгги пайтларда кутилганидек натижа қайд эта олмаётган Антонио Конте ўрнига немис мутахассисини олиб келишни ният қилган. Боз устига, Контенинг шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Тухель 2021 йилнинг январидан 2022 йилнинг сентябрь ойига қадар "Челси"да фаолият олиб борган. Бу вақт оралиғида у "аристократлар" билан Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиққанди.

Айни пайтда "шпорлар" Премьер лига турнир жадвалида 33 очко билан 5-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!