Томиванинг муваффақиятли дебюти нигерияликларнинг Суперлигага эътибор қаратишига сабаб бўлди

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бухоро" учрашувида ўз дебютини нишонлаган Иброҳим Гбадамоси Нигерия ОАВсида эътироф этилди. Учрашувдаги ягона гол муаллифи сифатида жамоасига ғалаба тақдим этган футболчи ЎзПФЛ расмий саҳифасида энг яхши ўйинчи сифатида қайд этилди.

Нигериянинг "SPORTS 247" нашри ушбу натижа билан футболчини табриклаб, унга келгуси беллашувларда омад тилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!