Томсон: "Уиттакер ва Чимаев ўртасидаги жанг эрта тугаши мумкин"
ММА фахрийси, эксперт ва шарҳловчи Жош Томсон 22 июнь куни Ар-Риёддаги "UFC on ABC 6" турнирида ўрта вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Роберт Уиттакер(25-7) ва Ҳамзат Чимаев(13-0) ўртасидаги яқинда эълон қилинган жанг ҳақида гапирди.
"Биринчи ва иккинчи раундларда мен кўпроқ Чимаевнинг устунлигини тахмин қиляпман, бироқ Робертда ҳам стартда имконият бўлади, чунки Ҳамзат жуда эҳтиётсиз курашади. У бепарволик билан жанг қилади. Ўйлашимча, мазкур тўқнашув мухлислар учун жуда қизиқарли бўлади. Иштиролчиларга келсак, мен кўпроқ Ҳамзатнинг жангини кўриб, завқланаман. Чимаевда одамларни унга қарашга мажбур қиладиган бир нарса бор. Бу унинг тажовузкорлигидир. Бу йигитнинг жангини томоша қилиш жуда қизиқ”, - дея Томпсон сўзларини келтиради ММА Mania.
Фикрлар