Тони Фергюсон Нурмагомедов - МакГрегор жангида кимга мухлислик қилишини айтиб ўтди
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси Тони Фергюсон Конор МакГрегор - Хабиб Нурмагомедов қарама-қаршилиги ҳақида айтиб ўтди.

- Хабиб оҳирги жангида ўз кучини кўрсата олмади. Мен кутганимдек, Эл Яквинта баҳсда 5 раунд давомида рақибига қарши курашди, бироқ Нурмагомедов уни мағлуб этди.

Хозирда, ўз эътиборимни жароҳатимга қаратганман. Мухлислар мени Хабиб билан олишишимни кутишмоқда, бироқ бугунги кунга келиб мен 90%га тайёрман. Умид қиламанки, кейинги жангим сентябрь ойида бўлиб ўтади.

Хабиб - Конор қарама-қаршилигида кимга мухлислик қилишим ҳақида шуни айтаоламанки, улар бир-бирини калтаклаши тарафдориман, - дея Фергюсоннинг сўзларидан иқтибос келтиради Fight Sports нашри.

Маълумот учун, Тони Фергюсон 7 апрель куни Нурмагомедов билан жанг қилиши керак эди, бироқ унинг жароҳати туфайли Эл Яквинта Хабиб билан курашди ва мағлубиятга учради.