Тони Кроос аслида "Реал"га эмас "Манчестер Юнайтед"га ўтиши керак эди, лекин...
"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос 2014 йил нега "Манчестер Юнайтед"га ўтмагани ҳақида айтиб ўтди.
“Мен Мойес билан трансфер шартларини муҳокама қилдим ва барчаси ҳал бўлди. Аммо, кейинроқ уни ишдан бўшатишди. “Манчестер Юнайтед” бошқарувига Ван Галь келгач эса ҳаммаси мураккаблашди. Унинг ўз режаси бор эди. Шундан сўнг Манчестердан менга бошқа қўнғироқ қилишмади ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатидан сўнг Анчелотти мени “Реал”га таклиф қилди”, - дейди 30 ёшли германиялик футболчи.
Маълумот учун, Кроос ўтган 6 йил давомида “Реал” сафида Испания чемпиони бўлди ва 3 карра Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди. У жорий мавсум 31 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ҳамда 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар