Тони Кроос: Менинг кейинги мақсадим ЖЧда ғалаба қозониш
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Европа чемпионлар лигасининг финал учрашувида “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалабадан (3:1) сўнг келажакдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Тан олиш лозим, ғалаба қозонганимиздан сўнг нафас олиш ҳам енгиллашди. Мен учун “Реал”нинг ушбу турнирда ғалаба қозониши мавсумнинг энг ажойиб воқеаси бўлиб қолди.

Хабарингиз бор, Жаҳон чемпионати ҳам яқинлашиб келмоқда. Кейинги мақсадим Москвадан жаҳон чемпиони унвони билан қайтишдир.

Ишончим комилки, ташкилотчилар мундиалнинг юқори даражада ўтиши учун қўлдан келганини қилишади, - дея Крооснинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.