Тони Кроос Месси ҳақида: "Мен ҳеч қачон бундай барқарор ўйинчини кўрмаганман"

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Лионель Мессининг мундиалда зафар қучгани борасида фикр билдирди. 

"У бунга лойиқ эди. Индивидуал ўйин борасида ҳеч қачон бундай барқарор ўйинчини кўрмаганман. 

Шуни ёдда тутиш керак, Месси бирор марта менга ёқадиган жамоаларда ўйнамаган. Шунинг учун бу ҳолис фикр эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади", - деди Тони.

Маълумот ўрнида, кеча Аргентина жаҳон чемпионати финалида Францияни енгиб, мундиалда зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!