Тони Кроос нимадан ташвишланаётганини айтди
Германия терма жамоаси сардори Тони Кроос Миллатлар лигаси доирасида Швейцарияга (1:1) қарши учрашувдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
"Афсуски, беллашув бироз Испанияга (1:1) қарши ўйинга ўхшаб қолди. Рақибимиз кучли прессинг қилди ва биз бу ҳолатдан чиқиб кета олишимиз керак эди. Биз бу борада ишлашимиз керак, бизга рақиб прессингида ҳам тўпни ушлаб тура оладиган футболчилар керак.
Ҳужум чизиғида ҳам кўп марта тўпни йўқотиб қўймоқдамиз, шундай хатолардан бири ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқишимизга мажбур қилди. Олтита беллашувдан сўнг, 2 очко жамғарганимиз бироз ташвишга солмоқда," - деди Кроос.
Фикрлар