
“Топ-5”да 100 дан ортиқ гол урган атиги тўртта футболчи чиқди
Статистикаларга ихтисослашган Opta маркази Европанинг кучли бешлик чемпионатларида сўнгги уч йилда энг кўп гол урган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.
Бу рўйхатга охирги бўлиб, Роберт Левандовски қўшилди. Испания чемпионатининг сўнгги турида 36 ёшли польшалик форвард “Атлетик” дарвозасини икки бор ишғол қилди. Шу тариқа, Левандовски охирги уч йилда урган голлари сонини 101 тага етказди. Бу голларнинг барчаси “Барселона” сафида киритилди.
Бу борада Килиан Мбаппе пешқадамлик қилмоқда. Сўнгги уч йилнинг дастлабки икки мавсумида ПСЖ учун тўп тепган франциялик ҳужумчи “Реал”даги дебют мавсумида ҳам самарадорлик кўрсатди ва бу даврдаги голлари сонини 128 тага етказди.
Янги авлод тўпурарларидан Эрлинг Холанд охирги уч мавсумда “Манчестер Сити” учун 121 та гол уриб берган бўлса, “қария” форвардлардан Ҳарри Кейн “Тоттенхэм”дан кейин икки мавсум “Бавария”да ўйнаб, бу муддатда 114 та тўп киритди.
Комментарии