Топ хавбекнинг нархи 30 фоизгача арзонлади

"Лацио" ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич ёзда римликлар таркибини тарк этиши мумкин.

Calciomercato нашри маълумотига кўра, италияликлар клуби 25 ёшли сербиялик футболчининг трансфер нархини 100 миллион евродан 70 миллион еврогача пасайтиришга тайёр.

Олдинроқ, хавбек учун "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ клублари қизиқиш билдирган эди.

Жорий мавсумда Савич барча турнирларда 35 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!