Тўпурар легионеримиз мағлубиятини тан олди, лекин энди таслим бўлмайди!
2023 йилни Қозоғистоннинг “Ордабаси” клубида ўтказадиган икки футболчимиз – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов мавсумни биринчи уринишдаёқ соврин билан бошлаши мумкин эди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда рақиб зафар қучди.
Ўтган йил Шаҳбозга ҳам, Бобурга ҳам омадли келди. Шаҳбоз БАТЭдаги можаро туфайли ярим йилни майдондан ташқарида ўтказиб юборганига қарамай, мавсумнинг иккинчи ярмида “Ордабаси”га кўчиб ўтиб, ўйинини яна юқори даражага кўтара бошлади. Умаров шимкентликлар билан барга Қозоғистон кубогида зафар қучгани унинг Қозоғистонга келиш танлови тўғри бўлганини кўрсатди.
Бобур Абдухолиқов эса Беларусда анча шов-шувларга сабабчи бўлганидан хабарингиз бор. Беларусь олий лигасининг кумуш медали, тўпурарлар пойгаси ғолиблиги, лиганинг энг яхши футболчисига аталган совринни қўлга киритиб, бу мамлакат чемпионатари тарихида 26 та гол билан легионерлар рекордини ўрнатди.
Абдухолиқов янги саргузаштлар излаб қўшни мамлакатдан қўним топди. Бироқ, ҳар икки футболчимиз илк дақиқалардан майдонга тушган Қозоғистон Суперкубоги учун учрашувда ”Ордабаси” мамлакат чемпиони – “Астана”га 1:2 ҳисобида ютқазди.
Беллашувдан кейин Бобур Абдухолиқов энг кўп ла ярим йил учун Meta-ratings.kz сайтига интервью берди.
- “Астана”ни ғалаба билан табриклайман! Улар муносиб тарзда ғолиб бўлди, кўпроқ хавфли вазиятлар яратишди ва голларини уришди. Иккинчи бўлимда жамоамизда ҳам ҳисобни тенглаштириш учун имкониятлар бўлди, лекин биз фойдалан олмадик.
- Сен Беларусь чемпионатида энг зўр тўпурар бўлдинг. Қозоғистонда ҳам шу соврин учун курашасанми?
- Ҳар бир ҳужумчи ўз олдига имкон қадар кўп тўп киритишни мақсад қилиб қўяди. Мен ҳам бундан мустасно эмасман. Бу ўхшайдими ёки йўқ, бошқа масала. Албатта, ҳар бир учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилишга интиламан.
- Шимкент Ўзбекистонга яқин жойлашган. Балки, сени кўпроқ кузатишар. Терма жамоадан тезроқ муқим ўрин олиш истаги борми?
- Албатта. Ҳар қандай футболчи миллий терма жамоага киришни орзу қилади. Мен ҳам ўзимни яхши томондан кўрсатишга ҳаракат қиламан.
- Сени жамоада қандай кутиб олишди? “Ордабаси” ўз олдига бу мавсум учун қандай мақсадларни қўйган?
Бизнинг вазифамиз – имкон борича юқори ўринларни эгаллаш ва кучли учликдан жой олиш.
25 ёшли ҳужумчимиз “Насаф” тарбияланувчиси ҳисобланади. Қарши клубидан ташқари, Украинанинг “Рух” ва Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоаларида тўп тепган. Шунингдек, Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўртта ўйинда қатнашган.
Фикрлар