Италия А Сериясининг 22-туридан ўрин олган "Торино" - "Женоа" беллашувини ушбу саҳифада матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

ЯНГИЛАШ

Торино

    А Серия 22-тур

    13/02/2021, 18:00

    0
    :
    0
    Тугади

    Дженоа

      Стадион: Stadio Olimpico Grande Torino 0 томошабин

      Бош ҳакам: Fabrizio Pasqua

      45'
      90'

      • 90+3'

        Учрашув якунланди! "Женоа" сафарда нурсиз дурангга имзо чекди. Матнли трансляцияда сиз билан бирга Абдулла Маннонов  бўлди. Эътиборингиз учун раҳмат!

      • 90+1'

        "Женоа" футболчиси Иван Радованович қўпол подкати учун сариқ карточка олди.

      • 90+'

        Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

      • 86'

        Симоне Верди жарима майдончаси ичига тўпни чиройли тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар омадли ўйнади.

      • 84'

        Армандо Иццо сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Кейинги сафар бу қизилга айланиши мумкин.

      • 82'

        "Женоа" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

      • 81'

        "Торино"да ўзгариш: Ринькон ўрнига Линетти ўйинга қўшилди.

      • 80'

        Жарима майдончаси ичига узатилган тўпни Шомуродов боши билан дарвозага йўналтирилди, бироқ ҳимоячи чаққонлик билан тўпни узоқлаштирди.

      • 79'

        "Торино" футболчиси Бремер қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

      • 78'

        "Женоа"да ўзгариш: Маттиа Дестро ўрнига Марко Пьяца ўйинга қўшилди.

      • 77'

        Маттиа Дестро офсайдда қолиб кетди. Ҳужум тўхтатиб қўйилди.

      • 75'

        Николо Ровелла жарима майдончаси ичига тўпни етказиб бера олмади. Қарши ҳужум.

      • 73'

        "Женоа" бор эътиборини қарши ҳужумга қаратган. Позицион ҳужумни деярли кўрмадик.

      • 71'

        "Торино"да навбатдаги ўзгариш: Саша Лукич ўрнига Даниеле Баселли ўйинга қўшилди.

      • 70'

        "Торино"да ўзгариш: Симоне Верди ўрнига ўйинни Симоне Заза давом эттиради.

      • 67'

        Давиде Заппакостанинг яна бир узатмаси блокланди. Унинг ўйини чиқмаяпти.

      • 65'

        Тўп назорати статистикаси: 47-53! Устунлик "Женоа"да.

      • 63'

        "Торино" тўпни назорат қилмоқда. Узатмалар аниқ ва кўп, барчаси чиройли. "Женоа" қарши ҳужум тактиакасида ўйнаяпти.

      • 60'

        Эдуардо Голданига қўполлиги учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

      • 59'

        Давиде Заппакоста жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди, тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди!

      • 57'

        Кристиан Ансальдининг бурчакдан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан блокланди.

      • 56'

        "Торино" бурчак тўпи ишлаб олди. Футболчилар жарима майдончаси ичига йиғилишди. Хавфли вазият юзага келиши мумкин.

      • 55'

        Ансальдининг чиройли узатмаси ҳимоячи томонидан блокланди, "Женоа" қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин.

      • 50'

        Ровелла ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига тўпни ошириб берди, ҳимоячилар иккинчи қаватда устунлик қилди.

      • 48'

        "Торино" футболчилари қанотдан ажойиб ҳужум уюштирди, жарима майдончаси ичига узатилган тўпни ҳимоячилар узоқлаштирди.

      • 46'

        "Женоа" 2-бўлимни ўзгариш билан бошлади! Горан Пандев ўрнига Элдор Шомуродов ўйинга қўшилди!

      • 46'

        Иккинчи бўлим бошланди.

      • 45'

        Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

      • 45+2'

        Биринчи бўлим якунланди. Танаффус.

      • 45+1'

        Ўйинда деярли хавфли вазиятлар юзага келмаяпти. 

      • 45+'

        Учрашувга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

      • 43'

        Бурчак зарбалари статистикаси 1-2!

      • 42'

        Радовановичга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди.

      • 41'

        "Торино" дарвозабони Чиборранинг ўткир бурчакдан берган ўта хавфли зарбасини оёқлари билан қайтарди! Ухх!

      • 38'

        Николо Ровелла ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

      • 36'

        "Женоа" бурчак тўпи тепади.

      • 33'

        Дарвозага йўлланган аниқ зарбалар статистикаси: 2-3!

      • 31'

        Ансальди жарима майдончаси ичига тўпни ажойиб тарзда етказиб берди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.

      • 30'

        "Женоа" тўп назоратини қўлга олмоқчи, бироқ "Торино" ҳам прессинглар билан бунга қаршилик қиляпти.

      • 28'

        Миха Зайц жарима майдончаси ташқарисида тўпни қабул қилиб олди ва кучли зарба берди! Тўп юқорилаб кетди.

      • 27'

        Бояги вазият Чиборранинг хатосидан сўнг юзага келган эди. Ҳозир у ўз хатосини ювди. Хавфли вазият бартараф этилди.

      • 26'

        Белотти дарвозабон билан деярли яккама-якка вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди! Сўнгги сонияда захирадан майдонга тушган Голданига зарбага оёғини қўйиб қолди!!! Уххх

      • 25'

        "Торино" сўнгги дақиқаларда кичик устунликка эришди.

      • 24'

        Тўп назорати: 50-50!

      • 23'

        Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келмади.

      • 22'

        Миха Зайц амалга оширган жарима зарбаси жонли деворга тегиб бурчакка чиқиб кетди.

      • 21'

        Жарима майдончаси ташқарисида фол ишлатилди. "Женоа" жарима тўпи тепади.

      • 20'

        Заппакоста "Торино" жарима майдончаси ичида йиқилиб тушди, ҳакам пенальти йўқ, деб топди.

      • 19'

        Заппакоста Ринконга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ҳакам фол қайд этди. Заппакостанинг ўзи норози.

      • 17'

        Иккинчи қаватда Пандевнинг бўйи пастлиги панд беряпти. Балки, Шомуродов бу борада устунлик қилар)

      • 16'

        "Женоа"да мажбурий ўзгариш: жароҳат олган Доминико Кришито ўйинни давом эттира олмайди, унинг ўрнига Эдуардо Голданига ўйинни давом эттиради.

      • 15'

        Деярли кучлар тенг. Уринишлар сонида ҳам тенглик.

      • 14'

        Кришито "Торино" футболчиси билан тўқнашиб кетди ва шикастланди. Шифокорлар уни майдондан олиб чиқиб кетишди.

      • 13'

        Горан Пандев қизғин рейд уюштириб қанотдан тўпни жарима майдончаси ичига етказиб берди, тўпни ҳимоячилар чиқариб юборишди.

      • 11'

        "Женоа" футболчиси Доминико Кришито ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди.

      • 10'

        Заппакоста жарима майдони ичига тўпни етказиб бериши мумкин эди, бироқ қанот ҳимоячиси бунга йўл қўймади.

      • 8'

        Маттиа Перин Белоттининг зарбасини чиройли тарзда бартараф этди.

      • 7'

        Заппакоста "Торино" аъзоси Ансальди билан тўқнашиб кетди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

      • 6'

        Қанотдан "Женоа" ҳужум уюштирди, Дестрога узатилган тўп рақиб томонидан эгаллаб олинди.

      • 4'

        "Торино" футболчилари ўз майдонида тўпни бир-бирига узатишмоқда. 

      • 3'

        "Торино" футболчиси "Женоа" жарима майдончаси яқинида йиқилиб тушди. Ҳакам жим. У ўйинни давом эттиришга рухсат берди.

      • 2'

        "Женоа" футболчилари тўпни назорат қилмоқда. Рақиб хатоси пойланяпти. Узатмалар сони кўп.

      • 1'

        Учрашув бошланди!

      • 0'

        Жамоалар майдонга тушиб келмоқдалар. 

      • 0'

        Туриндаги "Олимпико" стадионида барча нарса ўйинга шай. 

      • 0'

        Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. А Серия навбатдаги турида Элдор Шомуродов тўп тепаётган "Женоа" клуби "Торино" меҳмони бўлади. Ушбу беллашувни Абдулла Маннонов матнли трансляция тарзида эътиборингизга ҳавола этади. 

      Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

      Минбар

      Барча блоглар