Ads

Туриннинг “Торино” клуби форварди М’Байе Ньянг мавсумни Франциянинг “Ренн” клубида ўтказадиган бўлди.

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Ренн” 23 ёшли Сенегал терма жамоаси аъзосини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олган.

Маълумот учун, Ньянг учун Франция чемпионати бегона эмас. Боиси, у 16 ёшида айнан “Кан” жамоасида дебют қилган эди. Кейин эса у «Милан», «Женоа», «Монпелье» ва «Уотфорд» каби жамоаларда ўйнади.