"Торино" жорий мавсум А Серияда рекорд даражада очко жамғарди

  • 12 май, 2019, 18:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Торино” бугун А Сериянинг 36-турида “Сассуоло”ни 3:2 ҳисобида енгди. Ушбу ғалабадан сўнг Вальтера Мадзарри шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 60тага етди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра бу Турин шаҳри жамоаси учун 1994 йилдан буён, яъни ғалаба учун 3 очко бериш қоидаси амалга тадбиқ этилгандан буён бир мавсумда тўплаган энг кўп очкоси бўлди.

Маълумот учун, “Торино” айни дамда Европа лигасига йўлланма берувчи 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!