"Торино" ўз етакчисини "Тоттенхэм"га қўйиб юбормади

  • 12 сентября, 2020, 13:05
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Тоттенхэм” шу ёз “Торино” форварди Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлука ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “шпорлар” Италия терма жамоаси аъзосини кейинчалик 50 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Аммо туринликлар бунга рози эмас. Улар Белоттини тўлиқ сотишни хоҳлашмоқда.

Андреа ўтган мавсум А Серияда 36 та ўйинда майдонга тушди ва 16 та гол ҳамда 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt талқинига кўра унинг нархи 35 млн еврони ташкил этади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию