Ads
 
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо яқин орада "Торино" тўпурари Андреа Белоттини жамоа таклиф қилиш фикрида эканини маълум қилганди. Манчестерликлар бу футболчи учун 100 миллион евро беришга тайёр экани ҳақида ҳам гап урчиган.
 
Шунга қарамай, "Манчестер Юнайтед"нинг азалий рақиби "Арсенал" 23 ёшли футболчига таклиф жўнатди.
 
 
- Биз "Арсенал"дан 65 миллион евролик таклиф олдик ва уни рад этдик, - деди "Торино" клуби спорт директори Жанлука Петраки.
 
Андреа Белотти жорий мавсумда Италия чемпионатида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди.