“Торонто” яна мағлуб бўлди

Миллий хоккей лигаси томонидан ташкил этилаётган доимий чемпионатда навбатдаги тур баҳслари ўтказилди.

«Prudential Center» муз саройида “Янги-Жерси” жамоаси “Вашингтон”ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Айлендерс” ва “Бостон” учрашуви 2:5 ҳисобида якунланди. “Коламбус” ва “Даллас” учрашуви 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Чемпионатда “Филадельфия” ва “Торонто” клублари ўртасидаги баҳс 3:2, “Оттава” ҳамда “Сент-Луис” жамоалари учрашуви 1:4 ҳисобида ўз ниҳоясига етди. “Рейнжерс” эса “Баффало” устидан 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Шунингдек, “Нэшвилл” – “Аризона”ни 3:2, “Колорадо” – “Сан-Хосе”ни 5:3 ҳисобида енгган бўлса,  “Тампа-Бэй” – “Вегас”га 1:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Лос-Анжелес ва “Питтсбург” жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

 Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!