"Торпедо" клуби сардори ўртоқлик ўйинидаги ғалаба ва "Андижон" ҳақида қандай фикр билдирди?

Бугун Туркиянинг Анталия шаҳрида “Андижон” клуби Россиянинг “Торпедо” жамоасига қарши илк назорат учрашувини ўтказди. Қизиқарли кечган беллашувда москваликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу беллашувда Торпедо” клуби сардори сифатида тўп сурган Артём Самсонов ўйиндан кейин “Андижон” матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

артём1_3

"Бугунги учрашувда ҳар иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Рақиб жамоанинг кўрсатган ўйини менга маъқул келди. Тартибли жамоа сифатида таассурот қолдирди.

Ҳар икки клуб олдида юқори лигага қайтиш вазифалари турибди. Бу борада “Андижон” жамоасига Суперлигага қайтишида омад тилайман. Бу жамоа анча кучли экан, таркибида савияли футболчилари борлигига гувоҳ бўлдим.

Агар ўйин дуранг билан якунланганида адолатли натижа бўларди. Охирги дақиқаларда бизга омад кулиб боқди. Кутилмаган совғадан унумли фойдаланиб қолдик", - деди Самсонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Bek 56
14/02/2022 20:05
Торпеда россияни кучлик жамоаларидан бири тупни яхши назорат килишди
&
Аббосхон Ахмедов
15/02/2022 08:57
Росияни олий лигасида уйнамайдида оша торпеда факат куйи дивизион чемпионатида уйнайди торпеда