Тўрт дақиқа ўйнаган Роналду ўйиндан кейин нималар деди?
“Манчестер Юнайтед” кетма-кет икки мағлубиятдан кейин, ниҳоят, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Эрик тен Хаг шогирдлари ўз мухлислари кўз ўнгида “Ливерпуль”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Манчестерликларнинг 37 ёшли юлдузи Криштиану Роналду 86-дақиқада майдонга тушди. Учрашувдан кейин португалиялик тўпурар ғалабали ўйинга муносабат билдирди.
- Зўр иш бўлди! “Олд Траффорд”га келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турганларнинг барига раҳмат, - деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Роналду “Ливерпуль”га қарши бир неча дақиқа ўйнади ва табиийки, қисқа фурсатда ўзини кўрсата олмади.
Манчестерликлар навбатдаги учрашувини 27 август куни “Саутгемптон”га қарши ўтказади.
Фикрлар