Тўрт футболчи МЮни тарк этадиган бўлди
Таниқли журналист Николо Скиранинг хабар беришича, бир неча футболчилар мавсум якунланиши билан “Манчестер Юнайтед”дан кетишга тайёргарлик кўрмоқда.
Манбанинг таъкидлашича, Поль Погба, Эдинсон Кавани, Жесси Лингард ва Хуан Мата ёзда ўзига янги жамоа топиши керак бўлади. Уларнинг бари “Юнайтед”ни эркин агент сифатида текинга тарк этади.
Айни пайтда Поль Погба “Ювентус”га қайтишга яқин турибди. Туринликлар франциялик юлдуз учун йилига 9 миллион евро ва уч миллион бонус ваъда қиляпти.
Жесси Лингардга Англия премьер-лигасининг ўзидан таклифлар етарли. Шунингдек, Жозе Моуриньо ҳам англиялик ҳужумкор футболчини “Рома”га қабул қилишга тайёр.
Ёши ўтиб қолаётган Эдинсон Кавани ва Хуан Мата фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши кутилмоқда.
Фикрлар