Тўрт нафар боксчимиз финал йўлланмаси учун куч синашади

Беларуснинг Гомел шаҳрида ёшлар ўртасида афсонавий чарм қўлқоп устаси Алексей Юков соврини учун бокс бўйича очиқ турнирда вакилларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мазкур мусобақанинг ярим финал босқичида иштирок этадиган барча боксчилар номи аниқ бўлди. Унга кўра, 56 килограммгача бўлган вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Мирзабек Мирхалилов украиналик Илья Шучкин билан куч синашади.

60 кг вазн тоифасида эса ҳамюртимиз Хусанжон Каримовга қозоғистонлик Жонсерик Дюсенбеков қаршилик кўрсатса, 75 кгда беллашаётган боксчимиз Комилжон Юсупов молдовалик Фёдор Чакустани синовдан ўтказади.

+91 кг вазн тоифасида иштирокини тўғридан-тўғри чорак финалдан бошлаган вакилимиз Самандар Зафаров беларуслик Данил Морозов билан рақобатлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!