Тошентда ITKF каратэ-до бўйича жаҳон кубоги старт олди (фотогалерея)
6-7 октябрь кунлари пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ITKF каратэ-до бўйича жаҳон кубоги ташкил этилмоқда. Мазкур турнирда 26 та мамлакат вакиллари иштирок этади. Ўзбекистон вакиллари билан қўшиб ҳисоблаганда 800 нафар спортчилар ғолиблик учун баҳс юритишади.
Шунингдек, хориждан 20 нафар халқаро тоифадаги ҳакамлар ташриф буюрган. Ўзбекистонлик 25 нафар ҳакам билан биргаликда ушбу турнирни бошқариб боришади.
Жаҳон кубогига бир қатор нуфузли мехмонлар ташриф буюрган. Жумладан, Халқаро ITKF каратэ-до федерацияси президенти Жилберто Герднер, Осиё-Океания каратэ федерацияси президенти Иброҳим ал Бакир, Пан Америка каратэ федерацияси президенти Жусто Гомес, Европа каратэ федерацияси президенти Элижио Контрело, Африка каратэ федерацияси президенти Рами Тошкентда бевосита жаҳон кубогини кузатиб боради.
Бугун ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими ҳамда кичик ёшдаги иштирокчилар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди.
Фикрлар