Тошкент бокси тарбияланувчиси Ташкенбай билан жанг қилади!

  • 14 декабрь, 2023, 13:47
  • 0
  • Бокс

15 декабрь куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида IBA Night турнири бўлиб ўтади. Хабарингиз бор, яқиндагина ушбу турнир Дубайда ташкил этилган ва унда рингга кўтарилган Саиджамшид Жафаров япониялик Севонрец Оказавани мағлуб этганди. Бу галги турнирда Қозоғистоннинг бир қатор кўзга кўринган боксчилари рингга кўтарилади. Жумладан, Данияр Елеуссинов, Бекзод Нурдаулетов, Асланбек Шимбергенов ва бошқалар... Биз учун аҳамиятли жиҳати эса, ҳамюртимиз Нодиржон Мирзаҳмедов қозоғистонлик яна бир истеъдод эгаси Санжар Ташкенбай билан - 51 кг вазнда жанг қилади.

Маълумот учун, Тошкенбай Тошкентда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида -48 кгда ғолиб бўлганди.

нодирчик

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!