"Тошкент дербиси"да "Локомотив" қийин ғалабани қўлга киритди

Coca Cola Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" беллашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлабки гол 29-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан урилган бўлса, унинг ўрнига захирадан майдонга тушган Крил Погребняк 68-дақиқада ҳисобдаги фарқни иккитага етказди. Ўйин сўнгида Нурилло Тўхтасинов ҳисобни қисқартиди. Шунингдек, "қалдирғочлар"нинг қўшимча вақтлардаги голи ўйиндан ташқари ҳолат сабабли ҳисобга олинмади.

Ушбу ғалабадан сўнг, "темирйўлчилар" ўзаро ўйинлардаги ҳисобни тенглаштирди. Эндиликда ҳар икки жамоа ҳисобида 10 тадан ғалаба бор.

  • Суперлига
  • 19-тур

Локомотив

  • Темурхўжа Абдухолиқов 29'
  • Кирилл Погребняк 78'
2 : 1

19/10/2020 18:00

Бунёдкор

  • Нурилло Тўхтасинов 87'

  • 90+4'

    Учрашув якцнланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Ғанихонов ҳам сариқ карточка олди.

  • 90+2'

    Ён ҳакамга жиддий эътироз билдиргани учун меҳмонлар аъзоси огоҳантирилди.

  • 90+2'

    "Бунёдкор"нинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди!

  • 87'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Тўхтасинов ҳисобни қисқартирди.

    Дарвозабондан қайтган тўпни Нурилло дарвозага жойлаб қўйди.

  • 85'

    Нуриевга бирга-бир вазиятга чиқиш учун тезлик етишмади.

  • 83'

    Мезбонлар катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда. Бу кетишда ҳисобдаги фарқ исқариши мумкин.

  • 80'

    "Бунёдкор" футболчилари ҳужумлар уюштирмоқда. Аммо дарвозабон ҳар сафар хавфни бартараф этишни уддаламоқда.

  • 77'

    Бикмаев ўз ўрнини ўлмасаливга бўшатиб берди.

  • 75'

    Меҳмонлар сафида Эркинов, Ахмадалиев, Нурмуродов ҳамда майдондан олинди. Улар ўрнига Нуриев, Абдуллаев ва Мирахмадов ўйинга қўшилди.

  • 71'

    Сухроб Иззатов Расул Йўлдошев ўрнига майдонга тушди.

  • 68'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Погребняк ҳисобни ўзгартирди!

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб, уни алдаб зтган Туропов бўш қолган дарвоза қаршисида Погребнякни тўп билан таъминлади. Ҳужумчи мўлжалда адашмади.

  • 68'

    Ислом Қобилов ҳамда Кахи Махарадзе ўзаро тортишиб кетди

  • 67'

    Погрбняк офсайдда қолиб кетди.

  • 64'

    Абрамов шогирдлари штурм уюштирмоқда. Бу сафар Қодирқулов берган зарбани Илёсов ушлаб олди. Унга осон бўлмаяпти. "Локо" футболчилари уйғониши лозим!

  • 62'

    Илёсов навбатдаги кучли зарбани ҳам қайтаришга эришди. Жавоҳир ҳозирча бехато ўйнамоқда.

  • 61'

    Дилшод Ахмадалиевнинг бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини Жавоҳир Илёсов қайтарди.

  • 59'

    Нурилло Тўхтасиновнинг кучли зарбаси тўсинга тегди. "Қалдирғочлар" ўйинига фаоллик қайтди.

  • 57'

    Темурхўжа Абдуҳолиқов ўз ўрнини Кирил Погребнякка бўшатиб берди.

  • 56'

    Тўхтасиновнинг навбатдаги узатмаси дарвозабондан ўтмади. "Бунёдкор"нинг ўнг қаноти анча фаол.

  • 55'

    Абдуҳолиқов узоқ масофадан зарба йўллади. Илёсов ўз ўрнида.

  • 53'

    Нурилло Тўхтасиновнинг ақлли узатмасини Сарвар Каримов ушлаб олди.

  • 52'

    Бикмаевнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 51'

    Тўп назорати ҳам мезбонлар томонда. "Бунёдкор" футболчилари асабийлашишни бошлади.

  • 48'

    Иккинчи бўлимни ҳам "темирйўлчилар" фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Ҳакамнинг хуштагидан сўнг тўпни тепиб юборган Бикмаев жазоланди.

  • 45+1'

    Ғуломовнинг жарима майдони ичига етказиб берган тўпига Туропов ноаниқ зарба йўллади. Қулай вазият бой берилди.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 43'

    Селим Нурмуродов Хуршид Ғиёсов ўрнига майдонга тушди.

  • 42'

    Меҳмонларнинг бу сафарги бурчак зарбасини тажрибали Махарадзе бартараф этди.

  • 39'

    Унга нисбатан қўполлик ишлатган Хуршид Ғиёсов огоҳлантирилди.

  • 38'

    Жиддий тўқнашувдан сўнг "Локомотив" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 37'

    Марат Бикмаев яна бир бор воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 35'

    Азиз Амоновнинг яқин масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 33'

    Дилшод Ахмадалиевнинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 31'

    Гол ўтказиб юборган "қалдирғочдар" олдинга ўтди. Қодирқуловга нисбатан ишлатилган қўполлик стандарт вазиятни юзага келтирди.

  • 29'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Темурхўжа Абдуҳолиқов ҳиобни очди!

    Дарвозабон бирга-бир вазиятга чиқиб борган ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, очиқ дарвозага тўп киритди.

  • 27'

    Жумабоевнинг узатмасини офсайдда турган Бикмаев жамоадошларига қолдирмади. Шерикларида ўйинлҳдан ташқари ҳолат йўқ эди. Жуда қулай имконият қзлдан кетди.

  • 25'

    Туроповнинг моҳирона узатмаси натижасида Амонов қулай вазиятга эга бўлди. Аммо ортдан етиб келган Иброҳимҳалил Йўлдошев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 23'

    Назорат секин-асталик билан "темирйўлчилар" тарафга ўтмоқда.

  • 21'

    "Локо"нинг камсонли ҳужумларидан бири ҳужумдаги фол туфайли бесамар якунланди.

  • 18'

    Дарвозабоннинг хатосидан сўнг очиқ дарвоза қаршисида қолган Эркинов зарба йўллашга кечикди. Илёсов ўз ўрнига қайтишга улгурган эди.

  • 17'

    Иброҳимҳалилов жарима майдонига яхши ёриб кирди ва узатма берди. Бироқ дарвозабон хавфни бартараф этди.

  • 16'

    Узоқ масофадан ййўлланган харбани Сарвар Каримов ушлаб олди.

  • 15'

    шаҳбоз Эркинов жарима майдони ичидан зарба йўллай олмади. Камига, у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.

  • 14'

    Иброҳимҳалил Йўлдошев рақибининг тезкор қарши ҳужумини қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолди.

  • 12'

    "Бунёдкор" тўпни назорат қилмоқда.

  • 9'

    Бикмаевнинг жарима тўпидан берган зарбаси жонли девордан ўтмади. Иккинчи темп билан олдинга ўтган "темирйўлчилар"нинг ҳужуми офсайд натижасида тўхтаб қолди.

  • 8'

    Жарима майдони яқинида "Локо" футболчилари стандарт вазиятга эга бўлди. Имконият Темурхўжа Абдуғолиқовга нисбатан ишлатилган қўполлик натижасига юзага келди.

  • 7'

    Бу сафар Дилшод Комиловга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчилар бироз қалтис ўйнамоқда.

  • 5'

    Марат Бикмаевнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 4'

    Ахмадалиев рақиби билан тўқнашувда бироз жароҳвт олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 2'

    Дастлабки дақиқадаги ҳар икки жамоанинг ҳужуми ноаниқ пас туфайли охирига етмай қолди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!