Тошкент йиғинида
Ads

Машғулотлар “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. Тошкентдаги йиғин чоғида бўлиб ўтадиган ўртқолик учрашувлардаги рақиблар маълум бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Эртага Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ўзаро иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказишади. 19 январь куни эса қўқонликлар Навоийнинг “Қизилқум” жамоасига қарши майдонга тушишади.

26 январь куни эса "Қўқон-1912" йиғин доирасидаги сўнгги назорат учрашувини ўтказади. Шу куни уларга Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси рақиблик қилади. Ўйинлар “Бунёдкор” академиясига қарашли майдонда бўлиб ўтади.