Тошкентда 121 минг долларлик мусобақа ўтказилади!

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 18-28 июн кунлари дунёнинг турли мамлакатларидан энг кучли гроссмейстерлар ва ёш иқтидор эгалари Тошкентда жам бўлади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ долларини ташкил қилади.

Мусобақада Аржун Эригайси, Рамешбабу Прагнанандха, Ян Непомняший, Раппорт Рихард каби юлдузлардан ташқари, вакилларимиздан Нодирбек Абдусатторов,  Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Афруза Ҳамдамова ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар ҳам иштирок этади.

Турнир 4 гуруҳда ўтказилади:

Masters гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори юқори шахматчилар;

Challengers гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори шахматчилар;

Futures гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар;

Open гуруҳи – очиқ мусобақа бўлиб, барча иштирок этиш хоҳишини билдирган, мусобақа бадалини тўлаган шахматчилар иштирок этишади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!