Тошкентда бўладиган "Водий дербиси" чипталари Наманганда 15 минг сўмдан сотилмоқда

Суперлига 1-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашуви учун чиқарилган чипталар Намангандаги “Марказий” ўйингоҳ кассасида сотилмоқда. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Чипталар миқдори чегараланган. Ўйинга 5 000 та чипта чиқарилган. Улардан 500 таси меҳмонлар учун ажратилган. Чипталарнинг нархи эса 15 000 сўмдан сотилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс 10 март куни Тошкент шаҳридаги ТТЙМИ спорт мажмуасида соат 15:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!