Тошкентда чемпионлик камари учун жанг бўлади ёхуд 14 февралдаги бокс оқшоми жуфтликлари билан танишинг!

  • 11 февраль, 2021, 11:33
  • 0
  • Бокс

14 февраль куни Тошкентда профессионал бокс кечаси ташкил қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу  кечанинг марказий жанги титул учун бўлиши ҳақида ҳам яхши биласиз. Яъни, 79 кг вазн тоифасида юртдошимиз Абдуҳамид Ҳакимов WBC Asia камари учун грузиялик Левани Лукхуташвилига қарши 10 раундлик жангда ринга кўтарилади.

Қолган жанглар эса, асосан юртдошларимиз қарама-қаршилигида кечади. Жумладан, 72,2 кг вазн тоифасида Обиджон Жўрабоев ҳамда  Жўрабой Зокиров 4 раунд мобайнида ғолиблик учун баҳс юритса, 61.2 кг вазнда Шукрулло Воҳидов Шерзод Мамажоновга қарши жанг қилади. Ушбу тўқнашув 8 раунд қилиб белгиланган.

Шунингдек, Элдор Сайидов ҳам рингга кўтарилиши кўзда тутилган. Ҳозирча унинг рақиби ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Бу борада ҳам тез орада маълумот берамиз. Ва ниҳоят, 55.3 кг вазн тоифасидаги 6 раундлик тўқнашувда Исломбек Пирманов ва Асрор Сотволдиев рейтинг жангида куч синашади.

Ушбу жанг кечасига оид воқеликлар ҳақида хабардор қилиб борамиз. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг! Шунингдек, ушбу жанг кечаси Sports.uz Youtube каналида жонли равишда трансляция қилинади.

Ўзбекистонлик мутахассисга WBC ташкилоти ишонч билдирмоқда

Тошкент шаҳри профессионал бокс кечасига мезбонлик қилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!