Тошкентда ФИФАнинг Марказий Осиё учун минтақавий офиси очилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2027 йилги U-20 жаҳон чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича қарорни имзолади. Ушбу ҳужжатда Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш тасдиқланди. 

Қарорда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, қуйидагилар белгиланди:

— ФИФА ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё давлатлари учун минтақавий офисини очиш таклифига розилик берилсин.

Шунингдек, қуйидаги тартиб ўрнатилди:

— Минтақавий офисни ташкил этиш ва уни сақлаш харажатлари, аввало, ФИФА томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади, етишмаган қисми эса Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, бироқ умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда молиялаштирилади;

— Минтақавий офис Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида, яъни Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 98а-уй манзилида, бепул асосда жойлаштирилади.

Қайд этилишича, Қозоғистон ФИФАга аъзо бўлган 211 та миллий федерация қаторига киради. Шу билан бирга, у Марказий Осиё минтақасида УЕФА таркибига кирган ягона давлат ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!