Тошкентда ҳакамлар учун ФИФАнинг халқаро семинари бошланди
Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида жойлашган "Ramada" меҳмонхонасида ҳакамлар учун ФИФАнинг халқаро семинари бўлиб ўтмоқда. Унда Суперлига ва Про-лигада фаолият олиб борувчи 35 нафар ҳакам иштирок этяпти. Улар орасида аёл ҳакамлар ҳам борлиги эътиборга молик.
Семинарни ФИФА инструктори Валентин Иванов олиб бормоқда. Семинар давомида ҳакамлар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Семинар 24 мартга қадар давом этади.
Фикрлар