Тошкентда “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси бошланди

CHERY AUTO

Бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Иқтидорли мураббийлар” конференсияси ўз ишини бошлади. Унда мураббийлар малакасини ошириш, иқтидорларни тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, таълим сифатини яхшилаш ҳамда селекция жараёнларини илмий асосда такомиллаштириш мақсад қилинган.

Tecno

Тадбирнинг очилиш маросимида ЎФА раҳбарияти ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида меморандум имзоланди. 

Конференсияда Республиканинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган болалар футболи бўйича мураббийлар ва профессионал клублар вакиллари қатнашди. Тадбир давомида ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов, Ўзбекистон У-17 терма жамоаси мураббийи Ислом Исмоилов, беларуслик мутахассис Сергей Кубарев ўзларининг тажрибалари билан ўртоқлашиб, саволларга жавоб беришди.

Мутахассислар болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболида қўлланилаётган замонавий методлар, мураббийликдаги янги йўналишлар ҳамда илғор ёндашувлар хусусида фикр алмашдилар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!