Тошкентда конкур ва от йўрттириш бўйича халқаро мусобақаларга старт берилди

CHERY AUTO

Бугун Тошкентдаги "Universal Horses Stable" мажмуасида от спортининг конкур йўналиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, Жаҳон кубоги саралаш босқичлари, Осиё кубоги ҳамда от йўрттириш бўйича CDI-1 FIE Dressage World Challenge турнирларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Байрамона руҳда ташкил этилган очилиш маросимида Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, мамлакат йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбарияти ҳамда қатор фахрий меҳмонлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар мамлакатимизда от спортининг барча йўналишлари босқичма-босқич ривожланаётгани, спортчиларимиз халқаро ареналарда юқори натижаларга эришаётганини алоҳида таъкидладилар.

Очилиш маросимидан сўнг бугунги беллашувларга старт берилди. Турнирлар давомида спортчилар нафақат совринли ўринлар, балки халқаро рейтинг очколарини жамғариш учун кураш олиб борадилар.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!