Тошкентда «Мустақиллик марафони» ташкил этилди
Ads

збекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, пойтахтимизда «Мустақиллик марафони» ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва ProRun спорт мактаби томонидан ташкил қилинган марафонда 16 ёшдан катта бўлган спортчилар 10 километр масофага югуриш бўйича баҳс олиб бордилар.

Марафон иштирокчилари эрталаб соат 7:00да Нукус кўчасида йиғилдилар. Старт 9:00да бошланди. Иштирокчилар «Пахтакор» стадионида жойлашган маррагача югуриб боришди.

Маррага етиб келган дастлабки 300 нафар спортчи эксклюзив медаллар билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорларга аталган эсдалик совғалари Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов ҳамда бошқалар томонидан топширилди.