Тошкентда ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали бўлиб ўтади

Эртага 15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида 12 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирокида ОФКнинг болалар оммавий футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Фестивал давомида футбол майдони бир нечта ўйин майдончаларига ажратилади. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришади. Ҳар бир гуруҳ ўз мураббийига эга бўлади.
 
Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлда ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажаришади.
 
Шунингдек, тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништиради. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!