
Тошкентда ўтказилган профессионал жангларда Нурсултон Рўзибоев ғалаба қозонди
Кеча Тошкентда аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича профессионал жанглар бўлиб ўтди. Унда ўнта жуфтлик ўзаро беллашди.
- 60 кг вазн тоифасида икки ўзбекистонлик спортчи Искандар Мирзаев ва Жаҳонгир Нажмиддинов рингга чиқди. Унда Искандарнинг қўли баланд келди.
- 65 кг вазнда эса Қаҳрамон Авезов тожикистонлик Алишер Каримовни мағлуб этди.
- 70 кг вазнда эса тожикистонлик Умид Бобоев ҳамюртимиз Илҳом Арслоновдан устун келди.
- 72 кг вазнда "Legion" клуби аъзоси Аҳрор Қаюмов пойтахтлик Икром Исроиловни ютди.
- Қирғизистонлик Бурхон Алимбей уулу ва ўзбекистонлик Оловуддин Абдураҳмонов ўртасида 75 кг вазн тоифасида ўтган қарама-қаршиликда меҳмон спортчи зафар қучди.
- 77 кг вазнда ўзбекистонлик Мўминжон Мамажонов қозоғистонлик Сардор Шамшиметов устидан ғалаба қозонди.
- 80 кг вазнда Жўрабек Қобилов қирғизистонлик Манас Темирбековга имкониятни бой берди.
- 80 кг вазндаги яна бир жуфтликда Сирожиддин Эргашев чирчиқлик Толиб Толиповни мағлубиятга учратди.
- 100 кг вазнда ўзбекистонлик Азамат Нутфуллаев қийин кечган баҳсда қирғизистонлик Бахтибек Эрматбек уулуга имконият қолдирмади ва жанг ғолибига айланди.
- Кечанинг асосий тўқнашуви 85 кг тоифасида ўтказилиб, унда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев қозоғистонлик Алмазбек Эрматов билан куч синашди. Қизиқарли ўтган беллашувда Нурсултон фаолиятидаги навбатдаги ғалабасини тантана қилди.
Фикрлар