Тошкентда туғилган ҳимоячи Германия терма жамоасидан чақирув олди

"Штутгард" сардори Вальдемар Антон Германия терма жамоасидан чақирув олди. Юлиен Нагельсман ҳимоячини Франция ва Нидерландияга қарши учрашувларда синаб кўрмоқчи, дея хабар бермоқда "Sky Sports" нашри. 

"Штутгард"нинг яна 3 нафар аъзоси ҳам қайдномадан жой олиши кутилмоқда. Дениз Ундав, Крис Фуҳрич ва Максимилиан Миттельштадт терма жамоа таркибида биринчи марта ўйнашади. 

Антон мазкур мавсумни кўтарингки кайфиятда ўтказмоқда. Футболчи клуби таркибида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голда иштирок этди. Шу билан бирга, топ клублар эътиборига ҳам тушишга улгурди. 

Ёзда бўлиб ўтадиган "Евро-2024" кубоги учун Германия жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Шу сабабли, ҳам турнирни ўз мамлакатида қабул қиладиган немислар Тони Кроссни таркибга қайтарди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Liverpool-Afzal
12/03/2024 14:35
Шу болани анча олдин узимизга чакириб миллийда уйнатиб куйиш керегиди.
&
IBROHIM1999
13/03/2024 04:07
Buni taklif qilishgan buni ozi rozi bolmagan uzbda oynashi hohlamadi