Тошкентда туғилган теннисчи нуфузли турнир финалига чиқолмади

 

Марокашда аёллар ўртасида ўтказилаётган "Grand Prix De SAR La Princesse Lalla Meryem - 2017" теннис турнири финалчиларининг номи маълум бўлди.

Мукофот жамғармаси 226 750 АҚШ доллари бўлган мусобақада чорак финал иштирокчилари аниқланди.

Ярим финаллардан бирида асли Тошкентда туғилган ва айни пайтда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Варвара Лепченко италиялик Франческа Скьявонега 5:7, 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Иккинчи ярим финалда россиялик Анастасия Павлюченкова италиялик Сара Эрранидан 6:4, 6:0 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!