Тошкентда хоккей бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади

1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишлаб пойтахтимизда хоккей бўйича “Tashkent Cup” халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. 2-5 июнь кунлари ўтказиладиган мазкур турнир болалар ўртасида ўтказилиб, унда Латвия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрадиган жамоалар иштирок этади.

Регламентга кўра, мусобақада “Бинокор” ва “Ташкент Сити” жамоалари юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, “Рига” (Латвия), “Кайсар” (Қозоғистон) ва “Алға” (Қирғизистон) жамоалари ҳам бош соврин учун кураш олиб бориши белгилаб қўйилган.

Баҳсларга “Хумо арена” мезбонлиқ қилади ва унга кириш бепул. Тақвимга кўра, 2-4 июнь кунлари ўйинлар бўлиб ўтса, 5 июнь санасида барча иштирокчилар учун Тошкент бўйлаб маданий дастурлар ишлаб чиқилган.

 

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!