Тошкентда якшанба куни веломарафон ўтказилиб, баъзи кўчаларда қатнов вақтинча тўхтатилади

3 июнь бутун дунё бўйлаб Халқаро велосипедчилар куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Ушбу кунни Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳам катта ҳажмда нишонлашни ният қилган. Шу мақсадда 2 июнь куни пойтахтимизда веломарафон ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур спорт тадбирида Республикамизнинг барча фуқаролари ва меҳмонлари иштирок этиши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, велосипед экологик жиҳатдан энг тоза транспорт воситаси ҳисобланиб, соғлиқ учун ҳам энг фойдали спорт турларидан бири саналади. Велопойга Тошкент шаҳрининг марказий кўчаларида бўлиб ўтади. Йўналиш “Бешёғоч”, “Фурқат”, “Ислом Каримов”, “Шароф Рашидов” ва “Афросиёб” кўчалари бўйлаб белгиланган бўлиб, пойга давомида ушбу кўчаларда транспорт қатнови вақтинча тўхтатилади.

Untitled-11 (2)

Йўналишнинг умумий масофаси 5 килметрни ташкил этади. Пойга 2 июнь куни соат 10:00 да “Ҳумо арена” спорт комплекси олдида бошланади. Барчангизни мазкур тадбирда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Қўшимча маълумотларни олиш ва мурожаат учун телефон: (71) 231-27-06.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!