Тошкентдаги ўйинларга кириш текин бўлган бир пайтда, “Навбаҳор”нинг 30минг сўмлик чиптасига навбатлар бошланди

Хабарингиз бор, Суперлига-2018 3-турида “Навбаҳор” янги мавсумда илк бор ўз майдонида ўйнайди. 17 март куни ўтказиладиган беллашувда “лочинлар” бир неча кун олдин ОЧЛ-2018 4-тур доирасида аламли мағлубиятни қабул қилиб олган “Локомотив” билан куч синашишади.

Айни пайтда ушбу баҳсга қизиқиш жуда юқори. Ўйинга чиқарилган чипталар учун навбатлар пайдо бўлган. Ўз навбатида чипталар 15, 20, 25, ва 30 минг сўмдан сотилмоқда. Тахминларга кўра ушбу чипталар эртагаёқ сотиб тугатилади.

Шуни қайд этиб ўтиш ўринлики, Тошкентдаги учрашувларга кириш бепул бўлган бир пайтда Намангандаги “Навбаҳор”нинг ўйинига киришга шошилаётган томошабинлар чипталарнинг нархларига ҳам қараб ўтиришмаяпти.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!