Тошкентнинг
Ads

Фарғонада волейбол бўйича эркаклар ўртасида XXVI Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур баҳслари якунланди. 

Чемпионатда Тошкеннинг "Ориент" жамоаси мезбон "Ёшлик" жамоаси ва Олмалиқнинг "АГМК" клубини бир хил 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, Навоининг "Сўғдиёна"сидан 3:0 ҳисобида устун келди. 

Шунингдек, чемпионатда қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"АГМК" (Олмалиқ) - "Сўғдиёна" (Навоий) 3:0 

"Ёшлик" (Фарғона) - "АГМК" (Олмалиқ) 1:3 

"Сўғдиёна" (Навоий) - "Ёшлик" (Фарғона) 3:0 

Энди мусобақанинг учинчи тури март ойида Самарқанд ёки Навоий вилоятларида ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: UzA.uz