"Тоттенхэм" - "Барселона" ўйинини қайси ҳакам бошқаради?

Турнинг марказий ўйини Лондонда кечади. Унда "Тоттенхэм" "Барселона"га қарши баҳс олиб боради.

"Уэмбли" стадионида кечадиган учрашувни германиялик ҳакамлар бошқариб боришади. Бош ҳакам Феликс Цвайер. Унга қанотларда ҳамюртимиз Торстен Шиффнер, Марко Ахмюллерлар ёрдам беришади.

Захира ҳаками Гвидо Клефе. Дарвоза ортиларида эса Тобиас Штилер ва Саша Штегеманнлар ишлашади.

Маълумот учун, мазкур ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!