"Тоттенхэм" - "Челси": Матнли трансляция
- 90'

"Тоттенхэм" кейинги босқичда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'

Маунт пенальтидан фойдалана олмади.
- 90+'

ГОЛ! Ўнг бурчакни аниқ ишғол қилди.
- 90+'

ГОЛ! Эмерсон дарвоза ўртасига тепди.
- 90+'

ГОЛ! Моура ҳам пастки бурчакни аниқ нишонга олди.
- 90+'

ГОЛ! Жоржиньо ҳам аниқ фойдаланди.
- 90+'

ГОЛ! Хёйберг анча мукаммал ва хавфли зарба берди.
- 90+'

ГОЛ! Аспиликуэта кучли ва аниқ зарба йўллади.
- 90+'

ГОЛ! Ламела ўз урунишини аниқ амалга оширди.
- 90+'

ГОЛ! Абрахам ҳам аниқ тепди.
- 90+'

ГОЛ! Дайер биринчи пенальтини аниқ амалга оширди.
- 90'

Учрашув якунланди. Энди ғолиб пенальтилар сериясида аниқланади.
- 90+'

Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, Лэмпард Моуриньога мураббий сифатида ҳеч қачон мағлуб бўлмаган. 3 та ўйин, 3 та ғалаба.
- 83'

ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Регилоннинг узатмасини Ламела дарвозага жойлади.
- 83'

Жоржиньо сариқ карточка олди.
- 79'
Маунтнинг сўнгги паси ўхшамагани оқибатида жамоасининг яхшигина қарши ҳужуми йўққа чиқди.
- 77'
Абрахам ҳимоячилар хатосидан унумли фойдалана олмади.
- 76'

Жиру захирага олинди. Унинг ўрнида Абрахам ҳаракат қилади.
- 76'

Бергвейн ўрнига Лукас Моура ўйинни якунлаб қўяди.
- 75'

"Челси"нинг бурчак зарбаси ҳам бесамар кетди.
- 73'

Вернернинг жарима майдони марказидан берган зарбасини Льорис ушлаб қолди.
- 71'
Орьенинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ. Бош билан берилган зарба мутлақ бошқа ёққа кетди.
- 70'

Ковачич ўз ўрнини Кантега бўшатиб берди.
- 70'

Кейн Танганга ўрнида ҳаракат қилади.
- 69'

Бурчакдан узатилган тўпга чиқишда Менди кичик хатога йўл қўйди. Унинг бахтига, тўпни дарвозага йўллайдиган оқ кийимли футболчилар бироз узоқда эди.
- 66'

Эмерсон Чилуэлл ўрнига майдонга тушди.
- 63'

Жедсон Фернандеш ўрнига Хёйберг майдонга тушди.
- 61'

Танганга очиқчасига Маунтни ушлаб қолди. Сариқ карточка.
- 59'

Орье Жоржиньога нисбатан ишлатилган қўполлик учун огоҳлантирилди.
- 56'
Бергвейннинг зарба беришига имкон беришмади.
- 53'
Орьенинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ўхшамади. У Бергвейн узатган тўпга тайёр эмасди.
- 51'

Бурчакдан узатилган тўпни "Челси" ҳимоячилари қайтариб юборишга эришди.
- 50'

Орьенинг паси жуда ажойиб чиқди. Региллоннинг зарбасини Менди қайтарди.
- 49'
Бергвейннинг зарбаси ноаниқ кетди.
- 47'
Танаффусда Моуриньо шогирдларига нимадир дегани аниқ. Улар тўпни ўзларида ушлаб турибди, "Челси"га босим уюштирмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45+'

Ковачич сариқ карточка ишлаб олди.
- 45+'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 40'
"Челси" доимий тўп назоратини амалга оширмоқда.
- 35'

Эдуар Мендидан биринчи эсда қоларли сейв. Ламеланинг зарбасини дарвозабон оёқлари билан қайтаришга эришди.
- 33'
Регилон яна тўп узатишда хатога йўл қўйди.
- 30'
"Тоттенхэм" тўпни жуда тез йўқотмоқда.
- 27'

Зумага ҳам тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 25'

Дайер тиббий ёрдам олди.
- 23'
Зума Жедсонни сўнгги паллада тўхтатиб қолди. Яхши вазият ҳосил қилинган эди.
- 21'
Регилон бироз ҳаяжонланяпти, чоғи. Гол ўтказилган вазиятда ҳам, навбатдаги ҳужум вақтида ҳам у тўпни олдириб қўйди.
- 19'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Вернер Аспиликуэтанинг пасини супер тарзда дарвозага йўллади.
- 17'

Хадсон-Одоининг яқин масофадан йўллаган зарбасини Льорис ушлаб олди.
- 15'
Маунтнинг узоқ масофадан берган зарбасига аниқлик етишмади.
- 13'
Дайер тўпни ушлаб қолишда кучли ўйнамоқда.
- 12'
Дайер "Челси" ҳужумини бартараф этди.
- 8'
"Челси" ҳамон тўпни назорат қилмоқда. Аммо узатмалар ўтмаяпти.
- 4'
"Аристократлар" дастлабки дақиқаларни тўп назорати билан ўтказмоқда.
- 2'
Хадсон-Одоининг узатмаси ўтмади. Тўп "Тоттенхэм"га ўтиб кетди.
- 1'
"Тоттенхэм" илк дақиқалардан ҳужумга отланди. Ҳозирча, "кўклар" хавфни бартараф этишди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари.



Фикрлар