“Тоттенхэм” 4 нафар футболчисини сотувга қўйди
Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби янги мавсум олдидан таркибни тозалаш ишларини олиб бормоқда. Шу боис, “шпорлар” бир қанча футболчиларини иложи борича эртароқ сотиш ҳақида ўйламоқда.
"Тоттенхем" устози Антонио Контенинг “қора рўйхати”га 4 нафар футболчи киритилган. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби ҳозирда уларга харидор топишга ҳаракат қилмоқда.
Манбага кўра, Танги Ндомбеле, Жовани Ло Чельсо, Гарри Уинкс ва Серхио Регилон каби чарм тўп усталари Контенинг янги мавсум режаларига киритилмаган.
Маълумот ўрнида, “Тоттенхэм” ўтган мавсум Англия Премьер лигасида 4-ўринни қўлга киритиб, Европа Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқди.
Фикрлар