"Тоттенхэм" 45 миллион еврога янги ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи
“Тоттенхэм” бош мураббийи Антонио Конте клубнинг қишки трансферлар ойнасида фаол бўлмаётганидан норози бўлмоқда.
“Шпорлар” эса футболчи сотиб олишга ҳаракат қилишни бошлади. “AS” нашри хабар беришича, “Спортинг” яримҳимоячиси Педро Поррони ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Ушбу трансфер тахминан 45 миллион еврога бахоланмоқда.
Маълумот учун, 23 ёшли футболчи ушбу мавсум барча чемпионатларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 10 та ассист амалга оширди.
Фикрлар