Ҳусанов ажойиб кўрсатгич билан дастлабки турнинг энг яхшиларидан бири бўлди

  • 19 сентябрь, 20:18
  • Jahongir Inomjonov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, УЕФА Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи дастлабки тури доирасидаги беллашувлар якунига етди. Биринчи турдан сўнг Лига расмий саҳифаларида жамоа ва футболчиларга тегишли статистикалар тақдим этилди.

Tecno

Мазкур тур доирасида легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" сафида "Наполи"га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ўйин ҳаракатланди.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ишончига кириб бораётган Ҳусанов жамоа иштирокидаги кетма-кет иккинчи беллашувда тўлиқ ўйнади. Ҳимоячи АПЛ доирасидаги "Манчестер дербиси" каби муҳим тўқнашувда МЮга қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Ҳусанов тўқнашув якунида жамоасининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Ушбу баҳсдан кейин эса ҳимоячи Гвардиоланинг "Наполи"га қарши ўйин учун танлаган асосий таркибидан жой олди. Терма жамоамиз аъзоси ушбу беллашув давомида жамоадошларига умумий 79 та узатма берди. Уларнинг 78 таси аниқ амалга оширилди (98 %). 

  • Аниқ узатмалар - 78/80
  • Қисқа аниқ узатмалар - 7/7
  • Ўртача аниқ узатмалар - 67/68
  • Узун аниқ узатмалар - 4/5
  • Ортга аниқ узатмалар - 24/24
  • Чапга аниқ узатмалар - 39/40
  • Ўнгга аниқ узатмалар - 4/4.

Мазкур кўрсатгичлар билан Ҳусанов ЕЧЛнинг биринчи турида энг кўп аниқ узатмалар берган ТОП-10 футболчилар рўйхатидан жой олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!