"Тоттенхэм" 50 миллион еврога футболчи харид қилади
"Интер" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алессандро Бастони Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин, дея хабар берди "Inter Live".
Манбага кўра, 23 ёшли футболчига "Тоттенхэм" қизиқмоқда. Инглиз клуби раҳбарияти Алессандронинг трансфери учун тахминан 50 миллион евро тўлашга тайёр.
Бастон миланликлар сафида 2017 йилнинг августидан буён тўп тепади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган ва трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот ўрнида, ярим ҳимоячи жорий мавсум А Серияда саккизта ўйин ўтказди.
Фикрлар