“Тоттенхэм” Антонио Конте ўрнига бошқа мураббий топди

“Тоттенхэм” раҳбарияти италиялик мутахассис Антонио Конте қўл остида жамоа кўрсатаётган натижалардан қониқмаяпти. Ўтган йили “Интер”ни чемпион қилган мутахассисдан бу мавсумда “Тоттенхэм”ни кучли тўртликка олиб кириш талаб қилинган эди.

Лекин “шпорлар” Чемпионлар лигасига йўлланма берадиган ўринлардан анча узоқлашиб кетди. Шу боис, клуб президенти Дэниель Леви бош мураббий ёллашга қарор қилган. The Telegraph нашрининг маълум қилишича, у жамоани ёзда ПСЖдан кетиши кутилаётган Моурисио Почеттинога топширмоқчи.

“Тоттенхэм” 2014-2019 йилларда аргентиналик мутахассис қўл остида анча манзмунли ўйин кўрсатган ва қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ҳам бир неча маротаба қатнашган эди.

Маурисиога ҳозирнинг ўзида “Манчестер Юнайтед” ва “Реал”дан жиддий қизиқиш бўлмоқда. Мутахассиснинг парижликлар билан келишуви 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!